Ички ишлар вазирлиги академиясининг Криминалистик экспертизалар кафедраси томонидан ўтказилган давра суҳбати йиғилганлар учун қизиқарли бўлди.
Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тезкор-қидирув ва эксперт-криминалистика ихтисослик йўналишларида таълим олаётган курсантлар иштирок этган тадбир суд-бухгалтерия экспертизасига бағишланди.
ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази катта эксперти, подполковник Ўткирбек Қутлиев иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларни аниқлаш ва фош этиш усуллари, суд-бухгалтерия экспертизасини ўтказиш тартиби, жиноят иши қўзғатилгунга қадар бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини тадқиқ қилиш методлари, бунинг учун эксперт мутахассис олдига қўйиладиган саволлар, улардан талаб этиладиган зарур билим ва кўникмалар ҳақида батафсил тўхталди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонининг долзарб аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтилди. Курсантлар тизимдаги ислоҳотлар ва бошқа ўзларини қизиқтирган мавзулар бўйича саволларга жавоб олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати