Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Бобурнома” – жаҳон адабиёти дурдонаси

12 Февраль 2022, 06:02

1876

Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари билан ўтказилган маънавият ва маърифат дарсида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳ асари – “Бобурнома”нинг қимматли аҳамияти ҳақида сўз борди.

Унда тарих фанлари доктори, профессор Раҳмон Фармонов ўзбек адабиётида Бобур ва бобурийлар меросининг тутган ўрни, буюк аждодимиз ҳаёти, фаолияти ва ижодини ўрганиш борасида амалга оширилаётган тадқиқотлар, “Бобурнома”нинг тарихий, илмий ҳамда адабий аҳамияти ҳақида батафсил тўхталди.

Биламизки, ушбу қомусий асар нафақат туркий халқлар, балки жаҳон адабиётининг энг бебаҳо ёзма ёдгорлиги бўлиб, буюк шоир ва саркарда, давлат арбоби, бобурийлар сулоласи асосчиси Заҳириддин Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Аҳамиятли жиҳати, асарда Марказий Осиё ва бошқа давлатларнинг тарихи, маданияти, урф-одатлари ҳақида кўплаб қимматли маълумотлар учрайди.

Маънавият ва маърифат дарсида Бобур шахсияти, унинг серқирра ижоди, келгуси авлодларни ватанпарварликка ундовчи фазилатлари эътироф этилди. “Бобурнома“ асари ҳақида қизиқарли тарихий маълумотлар берилди.

Тадбир “Юлдузли тунлар” асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши, Бобур шеъриятидан айтилган ғазаллар ва мумтоз қўшиқлар билан давом эттирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech