ИИВ Академиясида фуқаросизликни камайтириш бўйича халқаро ва миллий тажрибанинг муҳим хусусиятларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва БМТнинг Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Халқаро экспертлар томонидан фуқаросизликни камайтириш бўйича глобал миқёсда амалга оширилаётган ишлар, бу борада халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган тавсия ва мажбуриятлар, мазкур соҳада Ўзбекистон томонидан эришилаётган ижобий натижалар, фуқаросизлик муаммосини ҳал этишда ҳамкорликнинг ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Курсантлар дунёда ва минтақамизда фуқаросизлик билан боғлиқ вазият, унинг сабаб ва оқибатлари, Фуқаросизлик тўғрисидаги конвенциялар юзасидан кўникмаларини оширдилар.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати