ИИВ академияси кундузги таълим 3-ўқув курси курсантлари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари бошланди.
Шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда ИИВ соҳавий хизматлари вакиллари, академия раҳбарияти, имтиҳонларга жалб қилинган профессор-ўқитувчилар ва битирувчилар иштирок этди.
Йиғилишда якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича буйруқлар ўқиб эшиттирилди. Комиссия раислари ва аъзоларига таълим сифати ва самадорлигини ошириш, тизим учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги долзарб талаблар етказилди.
Шу куннинг ўзида дастлабки имтиҳонлар бошланди. 25 июнга қадар курсантлар ихтисослик, ички ишлар органлари ходимларининг касб маданияти ва хизмат интизоми ҳамда юристлар учун хорижий тил фанлари бўйича имтиҳон топшириб, малакавий битирув ишларини ҳимоя қиладилар.
Айтиш жоизки, жорий йил академия кундузги таълим бакалавриатини 8 та ихтисослик йўналиши бўйича кадрлар тамомлайди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати