Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Битирувчилар билан очиқ мулоқот

22 Июнь 2024, 07:06

359

Куни кеча Ички ишлар вазирлиги академиясида битирувчи курс вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ИИВ ЖХД ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати  вакиллари, кундузги таълим 3-ўқув курсининг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Ёшлар билан мулоқот ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарор сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, профилактика инспекторлари зиммасидаги долзарб вазифалар, аҳоли билан манзилли ишлаш, айниқса “маҳалла еттилиги” тизимини самарали ташкил этиш масалалари, соҳадаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш омиллари хусусда сўз борди. 

Давра суҳбатида ИИВ ЖХД ҲПХ бошлиғи ўринбосари Раҳим Наимов, академия бошлиғи ёрдамчиси Исмоил Ҳимматов, магистратура тингловчиси Ҳидоят Тўраева сўзга чиқиб, бўлажак битирувчиларга зарур амалий тавсиялар бердилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech