30 январь куни юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилди.
Сана муносабати билан ИИВ академиясида таълим олаётган магистрлар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлишди. Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо қилинган ушбу мажмуа буюк давлат ва сиёсат арбобининг умр йўли ҳақида ёрқин тасаввур уйғотишга хизмат қилди.
Шу куни таълим муассасининг маънавият ва маърифат масканида “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” мавзуида маърифий тадбир ташкил қилинди. Профессор-ўқитувчилар, офицер ва курсантлар иштирок этган тадбирда Биринчи Президентимизнинг ҳаёти, серқирра фаолияти, мамлакатимиз мустақиллиги ва тараққиёт йўлидаги улкан хизматлари, эзгу фазилатлари, амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати