30 январь – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туваллуд топган кун. Сана муносабати билан пойтахтимиздаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳар қачонгидан гавжум бўлди.
Кенг жамоатчилик вакиллари, олий таълим муассасалари ёшлари қатори, ИИВ Академияси курсантлари ҳам юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган буюк давлат арбобининг ёрқин сиймосини хотирладилар.
Тадбир аввалида эҳтиром рамзи сифатида Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйилди. Шу ернинг ўзида ёшларга Биринчи Президентимиз ҳаёти, унинг серқирра ва мураккаб фаолияти, мустақиллик йиллари рўй берган тарихий воқеалар, айниқса халқимиз босиб ўтган синовли даврлар ҳақида маълумот берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати