Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Биргаликда бир кучмиз!

25 Март 2023, 06:03

793

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан пойтахтимиздаги ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танлови ўтказилди.

“Биргаликда бир кучмиз!” шиори остида дўстона руҳда ташкил этилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Қуролли Кучлар академияси, Божхона институти ва Ички ишлар вазирлиги академияси жамоалари иштирок этди.

Кўрик-танлов қизиқарли чиқишлар ва таассуротларга бой ўтди. Курсантлар “Танишув”, “Мусиқий биатлон”, “Эркин мавзу” шартлари орқали ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Ёшлар ижросида Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Тадбир якунида иштирокчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech