Янгиланган Конституциямизда ёшлар масаласига устуворлик берилган. Бу ҳам ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга улкан эътибор қаратилаётгани, келажак авлод вакиллари давлат ҳимоясида эканлигини кўрсатади.
Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги академик лицейида Бош қомусимиз қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Тадбирда ўқув маскани директори Жонибек Давронов, ИИВ Академиясининг Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти Хайрулла Қиличев, Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Тоҳир Жўрабеков сўзга чиқиб, асосий қонунимизнинг мазмун-моҳияти, айниқса ёшлар ҳуқуқлари мустаҳкамган нормалар, улар учун яратилган конституциявий имкониятлар, келажак авлодларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, юксак дахлдорлик руҳида тарбиялашда Конституциянинг ўрни ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди.
Тарғибот тадбири якунида викторина ўтказилиб, фаол ва билимли ўқувчиларга Конституция китоби совға қилинди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати