Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билимли курсантлар рағбатлантирилди

20 Сентябрь 2023, 04:09

1134

Фаол, билимли ва ташаббускор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мамлакатимизнинг эртанги куни учун мустаҳкам пойдевор яратиб, таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади.  

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳтабар Ҳусанова, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи Бахтиёр Бердиалиев, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда кундузги таълимнинг “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти” ихтисослик йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирок этди.

Тадбирда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликни жиловлаш бўйича амалиётга татбиқ қилинаётган механизмлар, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар, ижтимоий профилактиканинг мазмун-моҳияти, мазкур фаолиятнинг ҳуқуқий асослари ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Соҳа вакиллари жиноятчиликни жиловлашда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб ижобий тажрибалар яратилаётгани, профилактика инспекторларига қўйилаётган долзарб талаблар тобора ошиб бораётганини таъкидлаб, курсантларга зарур тавсиялар беришди. Учрашув сўнггида бир гуруҳ аълочи ёшлар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати томонидан рағбатлантирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech