Ички ишлар вазирлиги академиясининг “тезкор-қидирув фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлари учун викторина ўтказилди.
Билимлар баҳсида 2-ўқув курсидан шаклланган олтита жамоа 5 шарт бўйича ўзаро беллашди. Ички ишлар вазирлиги Жиноят-қидирув бош бошқармаси вакиллари ҳамда таълим муассасасининг Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати жамоаларнинг чиқишларини баҳолаб боришди.
Ниҳоят, беллашув якунида 201-гуруҳнинг “Легенда” жамоаси викторина ғолиблигини қўлга киритди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати