Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билимлар баҳсида тенглик

18 Май 2023, 02:05

768

Божхона институтида мазкур ўқув маскани ва ИИВ Академияси курсантлари ўртасида кўрик-танлов ташкил этилди. Унда жамоалар тўрт шарт бўйича ўзаро беллашдилар.

Биринчи шартда иштирокчилар қизиқарли саҳна кўриниши орқали ўз жамоаларини таништириб ўтдилар. Иккинчи шартда терговга қадар текширув ва суриштирувга оид билимлар синовдан ўтказилди. Учинчи шарт муаммоли масалани ечишга бағишланган бўлса, сўнгги шартда курсантлар томонидан ҳажвий саҳна кўриниши намойиш этилди.

Жамоаларнинг чиқишини Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар баҳолаб борди. Якуний натижаларга кўра, ҳар иккала жамоа тенг балл тўплаб, ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech