ИИВ Академияда факультетлараро “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбир давлатимиз раҳбарининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.
Профессор-ўқитувчилар ва магистратура тингловчилари қатнашган беллашувда жами 32 та савол ўйналди. Айниқса тарих, адабиёт, ҳуқуқ ва бошқа фанларга оид саволлар иштирокчиларни чинакам мушоҳадага ундади.
Билим ва хотира чархи ўйини якунида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти факультети жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти факультети профессор-ўқитувчилари иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсалар, Тергов-криминалистика фаолияти факультети жамоасига учинчи ўрин насиб этди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати