Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билимдонлар баҳси

16 Май 2024, 09:05

681

Янгиланган Конституциямиз мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқаришнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлди. Шу боис, барчамиз Бош қомусимизни ўқиб-ўрганишимиз, унга амал қилишимиз зарур.

Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган викторина курсантларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларни Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида конституциявий нормаларнинг мазмун-моҳияти ва устувор мақсадини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ташкил этган тадбирда кундузги таълимнинг 2-ўқув курси курсантларидан иборат тўртта жамоа беллашди. “Танишув”, “Савол-жавоб”, “Саҳна кўриниши” ва “Сардорлар беллашуви” шартлари орқали ёшлар жамиятимизда кечаётган улкан янгиланишлардан қанчалик бохабарликлари, ислоҳотларга бўлган дахлдорликлари, касбий билимлари билан бирга, саҳна ва нотиқлик маҳоратини намоён этишга ҳаракат қилдилар. Қизиқарли ўтган викторина якунида “Миранда” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech