Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Билим ва заковат баҳси

14 Август 2026, 21:18

63

Ички ишлар вазирлигига қарашли Ўқув-дала марказида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган баҳсда ИИВ академиясининг 1-босқич курсантларидан иборат жамоалар ўзаро беллашди.  

Билимлар баҳсида тарих, адабиёт, ҳуқуқ ва бошқа қизиқарли соҳаларга оид 20 та савол ўйналди. Курсантлар соғлом ва дўстона рақобат муҳитида ўз билимдонликлари, мантиқий фикрлаш қобилиятлари, топқирликларини намоён этдилар.

Тадбир якунида курсантлар қизлардан таркиб топган “Тўмарис” жамоаси биринчи, “Билимдон” жамоаси иккинчи ва “Туркистон” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech