Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билим – мақсаднинг калити

21 Август 2025, 12:08

210

Аввалроқ, ИИВ академияси кундузги таълим шаклининг “рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти” йўналишига қўшимча танлов эълон қилинган эди.

Шу кунларда мазкур йўналишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган 2 минг нафарга яқин номзод қатнашмоқда.

Имтиҳонлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбатдан иборат икки босқичда ўтказилмоқда. Номзодлар тиббий кўрикдан ижобий хулоса олгандан сўнг математика, информатика, ахборот технологиялари фанларидан синов топширмоқда. Дастлабки босқичда етарли балларни тўплаган ёшларга якка тартибдаги якуний суҳбатда қатнишиш имкони берилмоқда. Шу ўринда абитуриентларнинг вақтинча яшаши, овқатланиши, имтиҳонларга тайёрланиши учун яратилган қулай шароитларни ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Эслатиб ўтамиз: математика, информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари бўйича нуфузли халқаро, минтақавий ҳамда республика олимпиадалари совриндорлари Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига кўра белгиланган қабул квоталари доирасида, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинади. Фақат бунинг учун ҳар бир номзод ҳудудларда бўлиб ўтадиган дастлабки танлов (номзодни ўрганиш ва соғлиги жиҳатдан ўқишга яроқлилигини аниқлаш)дан ижобий ўтиши лозим.

Кириш имтиҳонлари давом этмоқда.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech