Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Билим, изланиш ва интилиш танлови

13 Август 2022, 09:08

1171

ИИВ Академияси курсантлари “Чўлпон” номидаги махсус стипендия соҳиби бўлиш учун якуний имтиҳонларни топширдилар.

Танловнинг илк босқичи жорий йилнинг июль ойида ўтказилиб, унда кундузги таълим ўқув курсларида билим олаётган беш юз нафарга яқин курсант иштирок этган эди. Якуний босқичда тест синовларидан муваффақиятли ўтган билимдон талабгорлар сараланди.

Низом талабларига кўра, номзодлар Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва ижоди бўйича фаол изланиш олиб боришлари, матбуот ва омавий ахборот воситаларида адиб меросига бағишланган тадқиқот материаллари билан иштирок этишлари, ёшлар ўртасида адабиётни кенг тарғиб қилишлари лозим. Шунингдек, танлов жараёнида талабгорларнинг ўқув йили давомида фанларни ўзлаштириш кўрсаткичи, жамоат тадбирларида фаоллиги, шахсий намунаси, фидойи ва ташаббускорлиги инобатга олинади.

Якуний суҳбат жараёнида номзодларнинг Чўлпон ҳаёти ва ижоди, адиб меросининг миллий адабиётимиздаги салмоқли ўрни, асарларида илгари сурилган ғоялар юзасидан билим салоҳияти ҳамда маънавий дунёқараши синовдан ўтказилди.

– Мазкур танловнинг жорий қилингани биз, ёшлар учун айни муддао бўлди, – дейди 2-босқич курсанти Яҳёбек Камолов. – Адабиётимизда муносиб ўрин эгаллаган буюк боболаримизнинг асарларини ўқиб-ўрганиш маънавий камолотимизга хизмат қилади.  

Эслатиб ўтамиз, стипендияга сазовор бўлган ёшлар Мустақиллик байрами арафасида “Чўлпон стипендиати” фахрий ёрлиғи ҳамда бир йил давомида тўланадиган пул маблағи билан рағбатлантирилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech