Ички ишлар вазирлигининг Сирдарё вилоятидаги академик лицейида огоҳликка чақирувчи тадбир бўлиб ўтди.
Олий таълим муассасалари учун кириш имтиҳонлари олдидан ташкил қилинган учрашувда битирувчи ўқувчилар, уларнинг устозлари ва она-оналари қатнашди.
Тадбирда Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг таълим муассасалари бўйича бўлими вакиллари сўз олиб, олийгоҳларда ўқиш истагида бўлган ёшларга тавсиялар бердилар.
Имтиҳонлар палласида ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши, бундай қинғир йўллардан ёшлар, айниқса ота-оналар огоҳ бўлиши, қонунга хилоф ҳар бир хатти-ҳаракат жавобгарликка сабаб бўлиши айтилди. Тузилма ходимлари томонидан коррупциявий омил ва иллатларга қарши муросасиз курашиб келинаётгани, тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ишларга чек қўйилаётгани таъкидланди.
Учрашувда ўқитувчилар ва ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, билим орқали мақсадга эришиш энг тўғри йўл эканлигини қайд қилдилар. Шундан сўнг йиғилганларга коррупциядан огоҳликка чақирувчи тарғибот материаллари тарқатилди.
Айтиш жоизки, худди шундай тадбирлар пойтахтимиз ва Тошкент вилоиятидаги академик лицейларда ҳам ўтказилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати