Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Бешлик” вакиллари билан мулоқот

27 Июнь 2023, 08:06

994

Қарши туманидаги “Ғафур Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғинида “бешлик” вакиллари билан учрашув ташкил қилинди.

ИИВ Академиясининг Ички ишлар органлари фаолиятини услубий таъминлаш маркази ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида маҳалланинг криминоген вазияти таҳлил қилиниб, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “бешлик” вакилларининг асосий вазифалари тушунтирилди. Ҳудуддаги муаммолар, хусусан, аҳолининг “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”га киритилган қатламлари билан манзилли ишлаш, уларни қийнаётган масалаларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш, ёшлар ва аёллар жиноятчилигининг олдини олиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Муҳокама якунида криминоген вазиятни барқарор сақлаш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида муҳим чора-тадбирларни белгилаш, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг “бешлик” вакиллари билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech