Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Беназир шоҳ ва шоирга эҳтиром

14 Февраль 2023, 07:02

978

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги кенг нишонланди.

Шоҳ ва шоир ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, таниқли ижодкорлар, Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги академияси, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида таълим олаётган ёшлар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди.

Адабиёт кечасида Бобур ва бобурийлар даври илмий-адабий меросининг инсоният тамаддунида тутган беқиёс ўрни, шоир томонидан яратилган бебаҳо асарларнинг юксак аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Улуғ алломалар етишиб чиққан юртимизда ёш авлодни маънавиятимизнинг асл илдизларидан озиқлантириш, аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар эътироф қилинди.

Тадбирнинг бадиий қисми Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева ижросида янграган мумтоз қўшиқлар, мард ва жасур ўғлонлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, Бобур шеъриятидан ўқилган ғазаллар билан давом этди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech