ИИВ Академиясининг Маъмурий ҳуқуқ кафедраси томонидан ўтказилган викторина ёшларнинг соҳага доир билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Викторинада кундузги таълимнинг 2-босқичида таълим олаётган курсантлардан иборат жамоалар уч шарт бўйича беллашди.
Дастлабки шартда иштирокчиларнинг билим салоҳияти синов қилинган бўлса, кейинги шарт тезкор савол-жавоб тарзида ўтди. Сўнгги шартда ҳар бир жамоага ҳуқуқбузарлик ҳолати акс этган видеоматериал тақдим қилинди. Курсантлар содир этилган ҳолат юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган процессуал ҳаракатларни шарҳлаб бердилар.
Баҳс-мунозара тарзида ўтган тадбир якунида энг юқори балл тўплаган “Юристлар” жамоаси “Маъмурий ҳуқуқ билимдони” викторинасининг ғолиби бўлди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати