Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Беларусь делегацияси ИИВ Академиясига келди

16 Ноябрь 2022, 08:11

1077

Айни пайтда Беларусь Республикасининг одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари вакилларидан иборат делегация мамлакатимизда меҳмон бўлиб турибди.

Ташриф доирасида хорижлик меҳмонлар Ички ишлар вазирлиги академияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Мулоқот чоғида делегация аъзоларига ички ишлар органлари учун замонавий кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос ёндашувлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек меҳмонлар таълим даргоҳида яратилган шарт-шароитлар, инфратузилма объектлари ва мавжуд салоҳиятни ривожлантириш истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар.

Айтиш жоизки, мазкур ташриф давомида Беларусь Республикаси вакиллари Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Халқаро қизил хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонасида бўлиб, одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасининг илғор жиҳатларини ўрганадилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech