Эрта тонгдан Ички ишлар вазирлиги академияси саф майдонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда ўқув даргоҳи раҳбарияти, тизим ходимлари ва курсант иштирок этди.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.
Тадбирда сўз чиққанлар ўзида жуда катта маъно-мазмунни мужассам этган, юксак дид ва маҳорат билан пухта ишланган, ўзида бутун Ўзбекистон аҳлининг асрий орзу-истакларини, ғайрати ва шижоатини, халқимизга хос меҳмондўстликни, аждодлар ёди ҳамда миллат ғурурини мужассам этган байроғимиз сайёрамиздаги барча мамлакатларнинг давлат рамзлари орасида алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовордир эканлигини алоҳида таъкидладилар.
Чиндан ҳам, она Ватанимиз байроғи Ўзбекистоннинг миллий суверенитетини, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлини билдирадиган муқаддас рамзларимиздан бири. Уни шарафлаш, кўз қорачиғидек асраб-авайлаш юртимиз фуқароларининг бурчидир.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати