Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Байроғим – ифтихорим!”

17 Ноябрь 2023, 07:11

819

Она Ватанимиз байроғи мустақиллик тимсоли. У ҳар бир юртдошимиз қалбида чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотади.

Давлат байроғимиз қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан ИИВ Академияси курсантлари ўртасида “Байроғим – ифтихорим!” мавзуида иншолар танлови ўтказилди.

Тадбир аввалида Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси бошлиғи, подполковник Анваржон Курганов сўз олиб, давлатимиз рамзларининг юксак аҳамияти ҳақида тўхталди.

Ёш авлоднинг давлат размларидан фахрланиш ҳиссини юксалтириш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган танловда Бекжон Жабборов, Беҳруз Эшмуродов ҳамда Шаҳбоз Собировнинг ижодий ишлари фахрли ўринларга муносиб деб топилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech