Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Байрамолди савдо ярмаркаси

27 Декабр 2024, 17:46

1637

Янги йил байрами муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академиясида арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган тадбир байрамга муносиб туҳфа бўлди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, савдо ярмаркасига аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтирилди. Гўшт, балиқ, тухум ва бошқа маҳсулотлар нисбатан кўпроқ сотилди.

Ярмарка давомида харидорларга сифатли хизмат кўрсатилганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Айниқса нархларнинг бирмунча арзонлиги, савдоларнинг пластик карталар орқали амалга оширилгани барчага манзур бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech