Янги йил байрами арафасида юртимиз бўйлаб арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги академиясида йўлга қўйилган ярмарканинг илк куни харидорлар билан гавжум бўлди. Унда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотлар савдога қўйилди. Маҳсулотларнинг сифати, ҳамёнбоп нархи ва пешма-пеш етказиб берилаётгани ходимларга қўшимча қулайлик туғдирмоқда.
– Ярмарка байрамга муносиб туҳфа бўлди, – дейди подполковник Садриддин Исомиддинов. – Айниқса гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сархил меваларнинг нархи арзон. Имкониятдан фойдаланиб, оилавий дастурхонимиз учун турли маҳсулотлар харид қилдим.
Ярмарка ўз ишини давом эттирмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати