Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Баскетбол бўйича мусобақа ўтказилди

03 Май 2023, 04:05

817

25–29 апрель кунлари пойтахтимизда олий ҳарбий таълим муассасалари ўртасида баскетбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Давлат хавфсизлик хизмат академияси спорт мажмуасида ўтказилган мусобақада Ички ишлар вазирлиги, Қуролли Кучлар, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети, Божхона институти ҳамда мезбон жамоа вакиллари қатнашди.

 Регламентга кўра, жамоалар бир гуруҳдан ўрин олиб, аралаш таркиб билан айланма тизимда мусобақани давом эттирди. Терма жамоамиз аъзолари дастлабки икки ўйинда муҳим очколарни қўлга киритган бўлса-да, ҳал қилувчи баҳслар рақибларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Шу тариқа Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси энг кўп очко жамғарган ҳолда мусобақа ғолибига аталган кубокка эга чиқди. Давлат хавфсизлик хизмати академияси вакиллари иккинчи, ИИВ Академияси жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech