Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги улкан эҳтиром билан нишонланди.
Кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, бобуршунос олимлар, ижодкорлар, шунингдек Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари қатнашди.
Сўзга чиққанлар миллий адабиётимизнинг йирик намояндаси, қомусий олим, буюк саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди. Улуғ аждодимизнинг умр йўли, асарлари бугунги авлодлар учун ватанпарварлик мактаби эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида меҳмонлар шоирнинг беназир ғазалларидан парчалар тинглаб, саҳна кўринишларини томоша қилдилар. Ёшларга Бобур ва бобуршуносликка оид китоблардан совға қилинди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати