Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Бангладеш делегацияси ИИВ Академиясида бўлди

01 Август 2023, 05:08

1060

31 июль куни Бангладеш Халқ Республикаси Миллий мудофаа коллежи вакиллари ИИВ Академияси фаолияти билан танишдилар.

Учрашув чоғида меҳмонларга ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳақида маълумот берилди. Замонавий таълим жараёнлари, интерфаол машғулотлар ўтказишга мўлжалланган ўқув мажмуалари, касбий тайёргарликни оширишга қаратилган ишлар, шунингдек Академиянинг халқаро ҳамкорлик алоқалари делегация вакилларида ёрқин таассурот қолдирди.

Миллий мудофаа коллежи вакиллари Академия тарихи музейи, “Ватанпарварлик” бурчаги, “Буюк соҳибқирон Амир Темур” ва “Турон қоплони Жалолиддин Мангуберди” хоналарини кўздан кечириш жараёнида ёшларнинг касбий фазилатларини юксалтиришга қаратилган ўзига хос ёндашувларга юқори баҳо беришди.  

Икки томонлама мулоқот давомида фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш, манфаатли йўналишларда ўзаро тажриба алмашиш, таълимга рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, бу борада илғор тажрибаларни оммалаштириш ва бошқа истиқболли йўналишлар юзасидан қизғин фикр алмашилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech