Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Бағрикенглик – миллатлараро тотувлик пойдевори

03 Май 2024, 10:05

624

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички ишлар вазирлиги академияси магистрлари учун учрашув ташкил қилинди.

Тадбирда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз борди. Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бугунги глобал даврда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг долзарб аҳамияти, юртимиздаги турли динлар тарихи ва ривожланиши, динлараро муносабатларнинг моҳияти, жамиятда соғлом дунёқараш ва тафаккурни шакллантириш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шу куни тингловчиларга пойтахтимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, унинг фаолияти ҳақида маълумот берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech