Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Азиз ва мўътабардир, юртим байроғи

19 Ноябрь 2024, 06:11

314

Ички ишлар вазирлиги академиясида Ўзбекистонимиз байроғи қабул қилинганининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Таниқли спортчилар, зиёлилар, иътеъдодли ижодкорлар иштирокида ўтган тадбирда ғурур ва ифтихоримиз рамзи – муқаддас байроғимиз мадҳ этилди.

Жаҳонга машҳур боксчимиз Баҳодир Жалолов, олима Феруза Муҳиддинова, шоир Анвар Нишон сўз олиб, Ўзбекистонимиз байроғининг ҳаётбахш қудрати ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Ватан тимсоллари ҳар бир юртдошимиз қалбига юксак ғурур ва ифтихор туйғуларини бахш этиши, байроғимизда халқимизнинг тарихий орзу-умидлари ва эзгу интилишлари мужассамлиги, у фаровон ҳаётимизнинг тимсоли эканлиги эътироф этилди. Давлат рамзларини эъзозлаш ва ҳимоя қилиш юртга дахлдор ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи саналиши айтиб ўтилди.  

– Жонажон Ватанимиз байроғи ҳар биримиз учун қадрли. Унинг мағрур ҳилпираши кўнглимизга чексиз қувонч бағишлайди. Бугунги тадбир давлатимиз байроғи ҳаётимиздан мустаҳкам жой олганини яна бир бор намоён этди. Зеро, ёшларнинг ватанпарпарлик руҳини юксалтириш юрт тимсолларини улуғлашдан бошланади, – дейди капитан Муяссар Сапарова.

Тадбир байроғимиз шаънига айтилган мулоҳазалар, Ватанимизни тараннум этувчи қўшиқ ва шеърлар билан давом этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech