Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Адабий-маърифий ҳафталиклар” доирасида тадбир уюштирилди.
Маърифатпарвар шоир Абдулҳамид Чўлпон ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган курсантлар йиғилди.
Ёшлар Чўлпон ҳаёти ва ижодига юзланиб, унинг миллат равнақи, Ватан тараққиёти йўлидаги эзгу ишлари, шеъриятининг ўзига хос жиҳатлари, келгуси авлодлар учун қолдирган адабий меросини таъкидлаб ўтдилар. Иқтидорли курсантлар ижро этган “Кундузсиз кечалар” спектаклидан парча эса адабиёт ихлосмандлари қалбида илиқлик уйғотди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати