Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” соҳа ходимларининг дунёқарашини юксалтириш, ўз касбига бўлган садоқатини кучайтириш, шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ижодкорлари томонидан ИИВ Академияси Маънавият ва маърифат марказида “Асл хазина” спектакли намойиш қилинди. Комедия жанридаги ушбу асар муаллифи ёзувчи Шукрулло Маҳкамов бўлиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Аҳад Пармон саҳналаштирган.
Ҳаётий воқеаларга асосланган спектакль томошабинни мушоҳадага ундайди. Одамзот табиатидаги айрим қусурлар сабаб ўткинчи ҳавасларга берилмаслик ва инсонга берилган асл неъматларнинг қадрига етиш асар бош ғоясидир. Таниқли ва маҳоратли актёрлар жамоаси ижросидаги спектакл ходимларда катта таассурот қолдирди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати