Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

АҚШлик мутахассислар машғулот ўтди

29 Июнь 2024, 07:06

170

10–28 июнь кунлари Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари учун терроризмга қарши курашиш мақсадларига қаратилган ўқув курслари ташкил қилинди.

АҚШ Давлат департаментининг “Терроризмга қарши курашишда кўмак” дастури асосида ташкил қилинган машғулотларни тажрибали мутахассислар олиб борди. Тингловчилар ҳозирги шароитда юзага келаётган замонавий таҳдидлар, терроризм билан боғлиқ жиноятлар, уларнинг олдини олиш усуллари, бу турдаги жиноятларни фош этишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқа мавзуларда маърузалар тингладилар.

Тавсияларга бой ўтган, халқаро ва тажрибанинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган ўқув курслари якунида иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech