Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Армрестлингчиларимизда 7 та медал

06 Декабрь 2023, 09:12

565

4-5 декабрь кунлари Божхона институтида армрестлинг спорт тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик режасига биноан ўтказилган мусобақада Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қуролли Кучлар академиялари, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда мезбон жамоа вакиллари иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар давомида ИИВ Академияси курсантлари жами еттита медал қўлга киритди. Жумладан, Шуҳратжон Хўжааҳмадов (60 кг) чап қўлда олтин, ўнг қўлда кумуш, Мўминмирзо Ғаффоров (55 кг) чап қўлда кумуш, Жавоҳир Нормаматов (65 кг) чап қўлда кумуш, Бобур Ашурбоев (75 кг) ўнг ва чап қўлларда иккита бронза, Бекзод Ғуломжонов (80 кг) ўнг қўлда бронзага сазовор бўлди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech