Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

АҚШлик мутахассислар машғулот ўтди

25 Май 2024, 08:05

474

13–24 май кунлари Ички ишлар вазирлиги академиясида АҚШ Давлат департаментининг “Терроризмга қарши курашишда кўмак” дастури асосида ўқув курси ташкил қилинди.

Машғулотларга Бош прокуратура ходимлари ҳамда академиянинг ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари жалб қилинди. Малакали констукторлар томонидан терроризм билан жиноятлар бўйича тергов ҳаракатларини олиб боришнинг тактика ва методикалари, тергов жараёнида жамоатчилик иштироки ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан самарали ҳамкорлик қилиш, бу борада АҚШ тажрибасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тушунча берилди.

Тингловчилар терроризм билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг замонавий усул ва ёндашувлари бўйича зарур кўникмаларга эга бўлиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Ўқув курси якунида барча қатнашчиларга сертификат берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech