Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Амалиётдаги ислоҳотларга бағишланди

22 Сентябрь 2022, 07:09

970

Таълим жараёнига татбиқ қилинган замонавий ёндашувлар ички ишлар органлари учун етук билим ва амалий кўникмага эга кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлмоқда.

 Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим бакалавриат йўналиши биринчи босқичида таҳсил олаётган курсантлар учун ўтказилган машғулот ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимидаги ислоҳотларга бағишланди.

Курсантларнинг ихтисослик йўналиши бўйича назарий билимларини мустаҳкамлаш, амалиётга жорий этилган механизмлар билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлим бошлиғи, подполковник Баҳридин Султонов ёшлар билан мулоқот қилди. Соҳанинг барча бўғинларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларни “маҳаллабай”, “хонадонбай”, “фуқаробай” тизим орқали ҳал этишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш омиллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Очиқ мулоқотда Академия бошлиғи ёрдамчиси, полковник Исмоил Ҳимматов таълим жараёнида қўлланилаётган модулли ўқитиш тизимининг афзалликлари ҳақида тўхталиб, пухта билим ва амалий кўникмаларни эгаллаш борасида ёшларга зарур тавсиялар берди. Курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech