Таълимга инновацион ёндашиш кадрлар тайёрлаш самарадорлигини таъминлайди.
ИИВ Академиясида ташкил қилинган галдаги давра суҳбати курсантларнинг ўқув машғулотлари жараёнида олган назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашга хизмат қилди. Унда “ташкилий-штаб фаолияти” ва “хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш” ихтисослик йўналишларида таълим олаётган курсантлар ҳамда Ташкилий штаб фаолияти кафедраси профессор-ўқитувчилари қатнашди.
Давра суҳбати меҳмони, ИИВ Ташкилий департаменти Ситуацион-таҳлилий маркази ўринбосари, подполковник Бекзод Юсупов ички ишлар органлари навбатчилик хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва тизимнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маъруза қилди.
Қизиқарли ўтган тадбир давомида курсантлар келгусидаги хизмат фаолиятларига ёрдам берадиган зарур амалий кўникмага эга бўлишди. Шу билан бирга, уларга Ситуацион-таҳлилий маркази фаолияти, мақсад ва вазифалари юзасидан маълумотлар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати