Замонавий таълимнинг муҳим хусусиятларидан бири назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашдир. Бу касбий кўникмаларни мустаҳкамлашга, келгусидаги фаолият учун зарур малакани шакллантиришга ёрдам беради.
ИИВ Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчилари навбатдаги малакавий амалиётни Тошкент вилояти ИИББда ўтадилар. “Ички ишлар органларининг тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш” ўқув модули якунлари бўйича ташкил этилган амалиёт даврида тингловчиларга тажрибали амалиёт ходимлари бириктирилди.
Ишни судга қадар юритиш босқичининг ўзига хос жиҳатлари, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятини самарали ташкил этиш, амалиётдаги ютуқлар ва мавжуд муаммолар билан танишув жараёни бошқарувга доир билим ҳамда кўникмаларни эгаллаб келаётган тингловчилар учун фойдали бўлди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати