Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Амалиёт ходимлари билан мулоқот

28 Февраль 2022, 10:02

1403

ИИВ Академиясининг Ташкилий-штаб фаолияти ихтисослик кафедраси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ички ишлар органларининг мазкур йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Давра суҳбатида Ички ишлар вазирлигининг Ташкилий департаменти бошқарма бошлиғи, подполковник М.Бадалбаев, Навбатчилик бошқармаси бошлиғи, подполковник Д.Сатторов, пойтахтнинг Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи, полковник А. Шермухамедов, Академиянинг Ташкилий-штаб фаолияти кафедраси бошлиғи, полковник О.Матчанов ва бошқалар сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуни, шунингдек “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги давлатимиз раҳбари қарорига асосан соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан, бошқарув, назорат, таҳлил, юридик таъминлаш, иш юритиш ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида айтилган мулоҳазалар Академияда “ташкилий-штаб фаолияти” ихтисослиги бўйича таълим олаётган курсантларнинг кўплаб саволларига ечим топди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech