Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ҳам тарғибот, ҳам тақдимот

18 Май 2022, 10:05

1099

ИИВ Академиясининг сиртқи таълим йўналиши тингловчилари билан “Коррупция: унинг оқибати ва олдини олиш йўллари” мавзуига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда сўз олганлар коррупциянинг ривожланиш омиллари, унга барҳам бериш йўллари, коррупция билан боғлиқ хатти-ҳаракатларнинг салбий оқибатлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишди. Коррупцияга қарши курашиш нафақат давлат органлари ёки мансабдор шахслари, балки барча фуқароларнинг вазифаси эканлиги, жамиятда соғлом муносабатни шакллантиришга аҳолининг юксак ҳуқуқий онги ва маданияти орқали эришилиши таъкидланди. Бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган давлат дастурлари, устувор вазифа ва йўналишларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир давомида “Кўздан кечириш тергов ҳаракатини ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби” номли ўқув қўлланманинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Қўлланма муаллифи, Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси Алишер Шарафутдинов бу ҳақда батафсил гапириб берди. Тингловчилар амалий фаолиятда учраётган долзарб масалалар бўйича муаллиф фикр-мулоҳазаларини тинглаб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech