Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

АКАДЕМИЯЛАР ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙДИ

27 Декабрь 2024, 04:12

832

Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбир олдидан таълим муассасалари раҳбарлари Рустам Хатамов ва Музаффар Комилов ўзаро мулоқот қилиб, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Учрашувда минтақамиз ва жаҳонда геосиёсий жараёнлар тобора кескинлашаётгани, ёшларни бузғунчи мафкуравий таъсирлардан асраш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Бундай мураккаб шароитда диний экстремизм ва радикализм таҳдидларидан огоҳ бўлиш, ёт ғоялар ва маънавий хуружларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида ҳуқуқий-маърифий тарғиботлар таъсирчанлигини ошириш, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Мулоқот чоғида таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ўқув муассасалари раҳбарлари тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ижобий натижа беришини таъкидлаб, ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзоладилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ҳамда магистратура тингловчилари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда ҳозирги пайтда кучайиб бораётган таҳдид ва хатарлар, диний экстремизм ва радикализм билан боғлиқ муаммолар, терроризмнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таъсири, турли бузғунчи ғояларнинг тарқалишида асосий омил бўлаётган жиҳатлар, радикализм ва зўравон экстремизмга қарши курашиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Шу куни академия ректори ўқув даргоҳи фаолияти билан танишиб, кадрлар тайёрлаш жараёнидаги инновацион ёндашувлар, назария ва амалиёт уйғунлигига қаратилган механизмлар, таълимни рақамлаштириш борасидаги ютуқларни ижобий баҳолади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech