Ички ишлар вазирлиги академиясида Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судининг сайёр мажлиси ўтказилди.
Унда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик) ва 194-модда (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик)лари, шунингдек Жиноят кодекси 169-моддаси (ўғрилик) иккинчи қисмининг “г” бандида назарда тутилган қилмишни содир этган фуқароларга нисбатан қўлғатилган ишлар кўриб чиқилди. Қонунга хилоф қилмишлар муҳокама қилиниб, айбланувчиларга нисбатан ҳукм ўқилди.
Шундан сўнг Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди раиси ўринбосари Акмал Мирзахонов ҳамда ўқув даргоҳида “тергов фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мулоқотда суд-тергов амалиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишни судга қадар юритиш босқичида шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилиб, курсантларга зарур тавсиялар берилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати