Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

“Академияда ўқишни истайсизми?”

27 Октябрь 2024, 04:10

97

Пойтахтимизнинг 208-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик руҳини ошириш, уларни ички ишлар органларида хизмат қилишдек шарафли касбга қизиқтириш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш жараёнлари билан таништириш мақсадида ўтказилган тадбирда 100 нафардан зиёд ўқувчи иштирок этди.

Шу куни ёшлар ИИВ академиясида курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, ахборот-ресурс марказининг замонавий имкониятлари, спорт мажмуасида йўлга қўйилган тўгараклар фаолияти билан танишдилар. Саф майдонида махсус техник воситалар ва жанговар қуроллар кўргазмаси ташкил қилинди.

Танишув давомида мактаб битирувчиларига академияга ўқишга кириш тартиби ва мезонлари тушунтирилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech