Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Академияда ўқиш истагидаги ёшлар кўпайди

16 Январ 2026, 21:43

75

Ёшларни ўқиш ва касб эгаллашга қизиқтиришда “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ академиясида ўтказилган галдаги тадбир ўқувчиларнинг нафақат ватанпарварлик руҳини, балки ички ишлар органлари соҳасига бўлган интилишини ҳам кучайтиришга хизмат қилди.

Пойтахимиздаги “Euroasia school” хусусий мактаби вакиллари маскан фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида ўзлари учун керакли кўплаб маълумотларга эга бўлишди. Уларга ўқишга кириш имтиҳонлари, мутахассислик йўналишлари, таълим жараёнлари, курсантлар учун яратилган шароитлар, уларнинг ютуқлари ҳақида сўзлаб берилди.

Ўқувчилар саф майдони, академия тарихи музейи, ахборот-ресурт маркази, спорт мажмуаси ва бошқа масканларда бўлиб, ҳарбий тайёргарлик машғулотларини кузатдилар.

Маънавият ва маърифат марказида намойиш қилинган “Ҳаёт академияси” фильми ёшларни зарарли одат ва иллатлардан огоҳ бўлишга, тинч-осуда ҳаётимизнинг қадрига етишга, келажакда тўғри йўл танлаб, она Ватанимизга дахлорлик ҳисси билан яшашга даъват қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech