Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

31 Январь 2023, 09:01

1136

ИИВ Академияси курсантларининг суд вакиллари билан мулоқоти жуда фойдали ўтди.

Курсантлар дастлаб жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида кўрилган муҳокамада иштирок этдилар. Унда Жиноят кодекси 276-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди ҳамда 169-моддаси тўртинчи қисмининг “б” банди билан айбланган фуқароларнинг қонунга хилоф қилмишлари кўриб чиқилди.

Суд жараёнидан сўнг судья М.Кукиев ва М.Қаюмовлар ҳамда туман прокурори ўринбосари К.Аллаёрова иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Соҳа вакиллари суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, курсантларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

* * *

Академия магистратураси тингловчилари томонидан ИИВ қошидаги 1-сонли академик лицейда ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Тадбир Президентимизнинг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорида назарда тутилган устувор вазифаларга бағишланди.

Ўқувчи ёшлар мазкур қарор асосида амалиётга татбиқ қилинган янгиликлар, хусусан, таълим, маънавий-маърифий ҳамда касбий тайёргарлик йўналишида белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳақида зарур маълумотларга эга бўлишди.

* * *

ИИВ Академиясида фаолият юритаётган ҳайдовчилар учун қисқа муддатли семинар-тренинг ташкил қилинди.

Ходимларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилиш маданиятини ошириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан тиништириш мақсадида ўтказилган машғулотларни Автомобиль тайёргарлиги кафедраси ўқитувчилари олиб борди.

Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий мезонлари ва талаблари, илғор давлатлар тажрибаси, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимларига бағишланган машғулотлар ҳайдовчиларнинг касбий маданиятини оширишга хизмат қилди.

* * *

Жамоат хавфсизлиги университетида малака ошираётган миллий гвардия ҳудудий органлари ходимлари учун профайлинг технологияси бўйича машғулот ўтказилди.

Машғулотни ИИВ Академиясининг Хизмат психологияси ва касбий маданияти кафедраси доценти, подполковник Рустам Душанов олиб борди. Тажрибали мутахассис жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда профайлинг методини қўллашнинг самарали жиҳатларига батафсил тўхталиб, тингловчилар билан психологиг тренинглар ўтказди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech