Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

27 Октябрь 2024, 05:10

93

Ўқув даргоҳида тажриба устозлар ва курсант қизлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда етук илмий-педагогик салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар сўз олиб, жамиятда хотин-қизларнинг ўрни, қизлар тарбиясидаги муҳим жиҳатлар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

* * *

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Увайсий” маҳалла фуқаролар йиғинида очиқ мулоқот ташкил этилди.

“Маҳалла еттилиги” тизими вакиллари, ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этган учрашувда аҳоли билан ишлаш, ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, тизим самарадорлигини ошириш юзасидан фикр алмашилди.  

* * *

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги 7-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тарғибот ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга хизмат қилди.

Тадбирда ИИВ академияси катта ўқитувчиси, подполковник Илҳом Ҳайдаров сўзга чиқиб, ҳуқуқий онг ва маданият, Ватанга садоқат, дахлдорлик, қонунга итоаткорлик, жамиятда ўртанилган одоб-ахлоқ тушунчалари ҳақида маъруза қилиб, ёшларни илм-маърифатли бўлишга, юртимизнинг эртанги куни учун муносиб билим олишга давъат қилди.

* * *

Ҳарбий тайёргарлик кафедраси томонидан ўтказилган мусобақада курсантлар тўрт шарт бўйича беллашдилар.

Қизиқарли баҳслар якунида 2-босқич курсанти Илҳомжон Иброҳимов биринчи, 3-босқич курсанти Хуршидбек Маҳмудов иккинчи, 1-босқич курсанти Рамазон Раҳмонов учинчи ўринни эгаллади.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech