Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

25 Ноябрь 2023, 03:11

780

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва Ички ишлар вазирлиги  академиялари ўртасида тажриба алмашув машғулоти ташкил қилинди.

Машғулот давомида курсантлар Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти, кадрлар тайёрлаш тизимига жорий қилинган илғор ёндашувлари билан танишдилар.

Шу куни Суриштирув ва дастлабки тергов кафедраси қошидаги “Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш” ҳамда “Суд экспертизаларини ўтказиш” хоналарида ўтказилган амалий машғулотлар кўникмаларни бойитишга хизмат қилди.

* * *

Тошкент вилоятидаги “Универсал” мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча ҳудудларидан маҳоратли спортчилар иштирок этди.

Мусобақанинг аёллар кураши баҳсларида 65 кг вазнда гиламга чиққан ИИВ Академияси курсанти Муяссар Кушмуротова рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди.  

* * *

ИИВ Академиясининг Автомобиль тайёргарлик кафедраси қошидаги “Ёш йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими” тўгараги аъзолари иштирокида викторина ўтказилди.

Курсантларнинг билим салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб этиш ҳамда фан олимпиадаларига тайёрлаш мақсадида ташкил этилган викторина тест синови ва савол-жавоб шартларидан иборат бўлди.

Беллашув якунида юқори балларни қўлга киритган иқтидорли курсантлар саралаб олинди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech