Магистратура ўқув жараёнига давлат органлари вакиллари кенг жалб қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги машғулот мазкур тузилма фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланди. Бош бошқарма бошлиғи Х. Дадабоев миллий гвардиянинг вазифалари, ваколатлари ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорлигига батафсил тўхталди.
* * *
Кундузги таълимнинг биринчи босқичида “жазони ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича таълим олаётган курсантлар учун “Кичик финал” комплекс ўқув машғулотлари ташкил қилинди.
Машғулот жараёнида курсантлар ўқув йили мобайнида эгаллаган назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаб, устозлари ва амалиёт ходимларидан зарур тавсиялар олдилар.
* * *
Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Китоб – биз учун қадрли” шиори остида ярмарка ўтказилди.
Китобхонликни оммалаштириш, ёшларнинг билим салоҳияти ва маънавий дунёқарашини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда “Китоблар олами” МЧЖ ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Кўргазма давомида ёшлар ўзларига маъқул китобларни харид қилишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати