Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Академия янгиликлари қисқа сатрларда

22 Ноябрь 2024, 09:11

185

Ички ишлар органларининг маъмурий фаолияти кафедраси ташаббуси билан викторина ўтказилди.

Унда 1-ўқув курси курсантларидан иборат бешта жамоа 3 шарт бўйича беллашди. Қизиқарли ва баҳсларга бой ўтган викторина якунида “Адолат” жамоаси биринчи, “Эврика” жамоаси иккинчи, “Билимдонлар” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

* * *

Пойтахтимиздаги “Темирйўлкарго” акциядорлик жамиятида ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.

Тадбирда Рақамли технологиялар ва ахборот хавфсизлиги кафедраси профессор-ўқитувчилари сўз олиб, интернет тармоғида оммалашиб бораётган қимор ўйинлари, таваккалчиликка асосланган бундай иллатларнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари, киберхуружлардан ҳимояланиш йўллари ҳақида тушунча бериб ўтишди.

* * *

Криминология кафедраси ташаббуси билан долзарб мавзуда семинар-тренинг ташкил этилди.

Жамоат хавфсизлиги университети билан ҳамкорликда ташкил этилган машғулотда аёллар жиноятчилигининг асосий омиллари, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноят учун жавобгарликни таъминлаш масалалари асосий мавзу бўлди.

Тадбир давомида университет талабалари ва академия курсантлари касбий билимларини мустаҳкамлашга қаратилган саволларга жавоб олишди.

* * *

Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ташкил этган беллашув курсантларнинг билим салоҳиятини чархлашга хизмат қилди.

“Тезкор-савол жавоб”, “Мавзуга оид казуслар” ва “Сардорлар беллашуви” шартлари остида ўтган беллашувда “Билимдон микс” жамоаси ғолиб бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech